Бош саҳифа / Таълим / Янги ўқув йилига тайёргарлик

Янги ўқув йилига тайёргарлик

Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган мактаб интернатида вилоят халқ таьлими бошқармаси ташаббуси билан шаҳардаги мактаблар директорлари ва ўқитувчилари иштирокида янги ўқув йилига тайёргарлик борасида семинар ташкил этилди.

Семинар иштирокчилари мактаб интернатида янги ўқув йилида амалга ошириладиган ишлар билан таништирилди. Хусусан чет тили ва бошланғич синфхоналарининг жиҳозланиши, дарслик ва ўқув қўлланмалари билан таъминланиши, малакали ва ёш педагогларни жалб қилиш, анъанавий август кенгашларини ўтказиш борасида кўрилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда шаҳардаги мактаблар фаолияти, мавжуд муаммолар, кадрлар қўнимсизлиги, дарс жараёнларига замонавий интерфаол усуллар орқали ёндашув каби мавзуларда маърузалар қилинди.

— Бу семинар тренингимизга шаҳримиздаги барча мактаблар директорлари ва ўринбосарлари ташриф буюришган. 2017-2018 ўқув йили олдидан тизимдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида батафсил танқидий, таҳлилий фикр-мулоҳазаларни тингладик, — дейди 4-ихтисослаштирилган мактаб интернати директори Ш. Орипова.

Умуман олганда вилоятимизнинг барча туманларида янги ўқув йилига тараддуд уюшқоқлик билан давом этаяпти.

С. НОРМУРОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE