Янги ўқув йилига тайёргарлик

0
33

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги олдидан Қизириқ туманидаги 2-умумтаълим мактабида ҳам ободон-лаштириш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Таълим масканида 842 нафар ўқувчига 55 нафар педагог-ўқитувчи дарс беради. Таълим-тарбия ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

— Албатта, бугунги кунда инглиз тили фани ўқитувчиси Дилором Муродова, биология фани ўқитувчиси Рустам Умбаров, бошланғич таълимдан Саломат Бобоқулова, Саломат Маҳкамова, Сурайё Ойхўжаевалар ёшларни буюк аждодларимизга муносиб ворис қилиб тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшмоқда, — дейди мактаб директори Бахтигул Бўтаева. — Мактаб ўқувчилари ҳам малакали ўқитувчилардан олган билимларини намоён қилмоқда. 10-синф ўқувчиси Умид Ниширов, Бибимарям Усмонова рус тили ва адабиётидан, 9-синф ўқувчиси Комила Эргашева иқтисод йўналиши бўйича фан олимпиадасида туманда 1- ва вилоятда фахрли ўринни эгаллади.

Мактаб ҳовлисида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган. Мактабда июль ойи бошидаёқ ўқув хоналари, лаборатория ва устахона, қишки ва ёзги спорт заллари сифатли таъмирдан чиқарилган. Мактаб ҳовлисида “Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан қуёнчилик ва паррандачилик ҳамда иссиқхона ташкил қилинган. Амалга оширилаётган ибратли ишларни туман мактаблари ўртасида оммалаштириш мақсадида бу даргоҳда бир неча марта амалий семинарлар ҳам ўтказилган.

Умида ИМАМОВА,
ЎзМУ талабаси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг