Бош саҳифа / Таълим / Янги ўқув йили

Янги ўқув йили

Ёзнинг қайноқ дамларини ортда қолдириб, куз фасли ташриф буюрди. Табиатдаги барча ранглар қуюқлашиб асллик касб этган, ўзанига сиғмай югургилаётган биллурдай соф чашмалар, мусаффо осмон, ҳақиқий таъмга инган ларзон мевалар, барча-барчаси кўнгилга ажиб бир ҳаловат бағишлайди.

Ёзнинг қайноқ тафтида тобланиб чиниққан, мактабни соғинган болакайлар устозлари ёнига ошиқадилар. Дар- ҳақиқат, айни пайтда кўркам қиёфа касб этган замонавий мактаблар болажонларни қаршилашга шай ҳолга келтирилган.

Жумладан, бизнинг 885 нафар ўқувчини ўз бағрига сиғдирган мактабимиз ҳам янги ўқув йилига алоҳида тайёргарлик кўрди.

Президентимизнинг “Бундан буён барча давлат идоралари мактаб ва ўқитувчилар фаолиятига ҳалақит қилиши эмас, балки кўмаклашиши керак!” деган фикрлари халқ таълими ходимларида ижобий таассурот уйғотди. Ушбу чақириққа лаббай деб жавоб берган мактабимиз жамоаси томонидан иш режалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Ободончилик ишлари яхшиланди. Синфлар кабинет кўринишида жиҳозланди.

Ўтган ўқув йилида ўқувчиларимиз кўплаб ютуқ ва муваффақиятларга эришдилар. Бу ютуқларда билимдон, жонкуяр ўқитувчиларимизнинг беминнат ҳиссаси бор.

Янги ўқув йилини “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида бошладик. Жорий ўқув йилида воҳамизда фаолият юритаётган педагог кадрларнинг заҳматли меҳнатларида зафарлар ёр бўлишига тилакдошмиз.

Эркин БЕРДИЕВ,
Қумқўрғон туман 13-мактаб директори,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan