Бош саҳифа / Маданият / Янги санъат кошонаси

Янги санъат кошонаси

Термизга келган меҳмон унинг бугунги ўзгараётган қиёфасига боқиб, албатта,  кўнгилда бир илиқлик туймоғи тайин.

Азим шаҳарнинг бош режа асосида бунёд этилиши, қад ростлаётган кўп қаватли бино ва иншоотлар, равон йўллар, яшил ҳудудлар кишида кўтаринкилик, бахтиёрлик уйғотади. Дар- ҳақиқат, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг февралида воҳамизга қилган ташрифлари чоғида шаҳарда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишар экан, ўз тавсиялари билан ўртоқлашган эди. Хусусан, Давлатимиз раҳбари Термиз шаҳри марказида бунёд этилаётган “Бахт боғи” ва муҳташам “Санъат” саройи лойиҳалари билан ҳам танишуви асносида унинг замон талабларига мос бўлиши ҳақида ана шундай кўрсатмалар берганди.

32,2 гектар майдонда бош пудратчи “Файз Бинокор Олтиариқ” хусусий қурилиш-монтаж корхонаси қурувчи-муҳандислари 700 ўринли Санъат саройи ва 3 минг томошабинга мўлжалланган замонавий амфитеатр қурилишини якунига етказдилар. Мажмуа атрофида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Янги йўлаклар қурилиб, тунг- ги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Боғ ҳудудида  7 мингдан ортиқ дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди. Улар орасида элдор қарағайи, қрим сос- наси, моживелник, испан дропи, аляндра, бручина, Ҳиндистон сирени, қор меваси, шамшод каби дарахт ва гул навлари ўстирилмоқда. Уларнинг баравж ривожланиши учун эса мукаммал суғориш тизими яратилди. Таъкидлаш жоизки, “Санъат” саройи лойиҳаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 22 майдаги қарорига мувофиқ барпо этилди. Миллий меъморлик ва замонавий архитектура уйғунлигини ўзида ифода этган “Санъат” саройи вилоятимиздаги замонавий маданият масканлардан бири ҳисобланади. Унга туташ амфитеатр ҳам халқимиз учун хизмат қилмоққа шай.

— Қурилиш-ободонлаштириш ишлари учун давлат бюджетидан 130 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланади, — дейди “Файз Бинокор Олтиариқ” хусусий қурилиш-монтаж корхонаси раҳбари Муталиб Дадабоев. — “Санъат” саройини бунёд этишда мураккаб конструкцияли, ноёб қурилиш материалларидан фойдаланилди. Бино ичкарисида миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари уйғунлашган. Кираверишдаги улкан қандил ҳам кўнглингизга ёруғлик олиб киради. Асосий томоша залимиз ҳам тўла замонавий  услубда жиҳозланган. Бинога бир кирган кишининг унга яна кириш  истаги пайдо бўлади.

Мазкур бунёдкорлик ишларида бош муҳандис Т.Фармонов, иш юритувчилар Ф. Йўлдошев, Э.Эргашев, усталар И.Қурбонов, Н.Абдувалиев, Н.Ибрагимов, А.Комиловлар алоҳида ўрнак кўрсатдилар. Боғбонлар О.Жалолов, Н.Тошмуродовлар дарахт ва гулларни астойдил парваришламоқда.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan