Бош саҳифа / Жамият / Янги нуронийлар маскани

Янги нуронийлар маскани

Халқимизда кексалари эъзозланган юрт ҳамиша обод ва фаровон бўлади, деган гап бежиз айтилмаган. Юртбошимиз ва ҳукуматимизнинг кекса отахон ҳамда онахонларимизга кўрсатаётган эътибори туфайли жойларда янги ҳашаматли кошоналар бунёд этилмоқда.

Кеча Музработ туман маданият ва истироҳат боғида нуронийлар масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирни Музработ тумани ҳокими Ж. Холмуродов очиб, кўрсатилаётган ғамхўрлик учун Президентимизга ва қурувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

— Шундай муҳташам боғда барча қулайликларга эга бўлган замонавий бинони қуриб, биз фахрийлар ихтиёрига топширганлиги учун давлатимиздан миннатдормиз, — дейди меҳнат фахрийси Дўстқобил Қодиров. — Хотира ва Қадрлаш куни арафасида бу бино музработлик нуронийлар учун муносиб совға бўлди.

Тадбирда иштирок этганлар бинодаги шароитлар билан яқиндан танишишди. Улуғбек Алимов бошчилигидаги “Тадбиркор” хусусий корхонаси қурувчилари бунёд этган бу замонавий бино барчага манзур бўлди. Қурилиш қиймати 450 миллион сўм бўлганбинода отахон ва онахонларимиз учун кутубхона, тренажёр зал, тиббиёт, ювиниш хоналари мавжуд. Бундан ташқари, янги бунёд этилган нуронийлар масканида оталар чойхонаси ҳам ишлаб турибди. Бинода қарияларимиз учун барча қулайликлар яратилган. Компьютер техникаси билан жиҳозланган. Шахмат-шашка ва кексаларимиз соғлиғини мустаҳкамлаш учун гимнастика хоналари талаб даражасида жиҳозланган.

Тадбирдан сўнгнуронийларбир пиёла чой устида дийдорлашиб, шукроналар қилишди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Разрабатывается новый Трудовой кодекс

Разрабатываемый Трудовой кодекс в новой редакции станет гибким и ориентированным на интересы бизнеса, сообщил в …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan