Бош саҳифа / Жамият / Янги нашр тақдимоти

Янги нашр тақдимоти

Вилоят Матбуот уйида Рўзимурод Чориев, Абдурасул Эргашевлар муаллифлигидаги “Сурхондарё муаллимлари” китобининг тақдимоти ташкил этилди.

Унда кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тақдимотни Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ф. Шарипов олиб борди. Сўзга чиққанлар воҳа таълим фидойилари, уларнинг эришган ютуқлари ҳақида тўхталиб, янги китобнинг дунё юзини кўриши қувончли эканлигини айтишди. Вилоятимиз таълим тизими ривожи йўлида хизмат қилган фидоий ўқитувчиларнинг қизғин фаолияти ва эришган ютуқлари ибрат мактаби ҳам. Китобда улар ҳақидаги маълумотлар тизимлаштирилиб, алоҳида туманлар кесимида келтирилган. Уларнинг аксарияти фаолияти давомида юксак марраларни эгаллаган, давлат мукофотлари билан тақдирланган муаллимлардир. Ҳаёт сўқмоқларида камолотга етаклайдиган устозларга бағишланган мазкур китоб таълим тизимининг маълум маънодаги солномаси бўлган бўлса, бошқа бир томондан ёш педагоглар фаолиятида дастуриламал вазифасини ўтайди.

Тақдимот сўнгида иштирокчиларга “Сурхондарё муаллимлари” китоби тақдим этилди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan