Бош саҳифа / Жамият / Янги мавсум бошланди

Янги мавсум бошланди

Термиз автомобиль мактабида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.

Тадбирда Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят Кенгаши раиси Я. Бекбўтаев мустақиллик йилларида Қуролли кучлар соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда давлатимиз томонидан ҳарбийларни ҳар томонлама ҳимоялашга қаратилган ишлар ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг сўз олган давлат муассасалари Касаба уюшма қўмитаси вилоят вакили Н. Останақулов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси О. Умаров, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси ўринбосари С. Абдураимов ва жамоатчилик вакиллари олиб борилаётган ишлари ҳақида тўхталиб, ўқишни бошлаган 100 нафар ўқувчиларга омад тилашди.

— Бугун саф тортиб турган алп қомат йигитлар орасида менинг ўғлим М. Абдулҳамидов ҳам борлигидан фахрланаман, — дейди музработлик Зулфия Бобоназарова. — Келажакда ҳарбий бўлишни ният қилган ўғлонларимизнинг ўқишига омад тилайман. Тадбирда иштирок этган ота-оналар мактабда ўқувчилар учун яратилган шароит билан яқиндан танишишди.

О. ГУЛМАТОВ,
Термиз автомобиль мактаби директори ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan