Бош саҳифа / Жамият / Янги маҳалла

Янги маҳалла

Шу куни Термиз туманидаги янги ташкил этилган “Термиз” маҳалласи учун қурилган замонавий бинонинг очилиш маросими бўлди. Тадбирда иштирок этган нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар жамоаатчилик вакиллари қутлуғ байрам куни маҳалла аҳли учун муносиб совға бўлганлигини алоҳида таъкидлашди.

Унда вилоят ҳокими Э. Турдимов иштирок этиб, қисқа фурсатда замонавий ва сифатли қилиб  бунёд этилган бино учун бунёдкорларга миннатдорчилик билдириб, маҳалла аҳлини байрам билан самимий табриклади. Яратилаётган шароит ва имкониятларга яраша маҳалла аҳлини янада фаолликка чақирди.

— Маҳалламиз фуқароларига яқинда 30 тонна кўмир келтириб тарқатдик. Йўлларимиз кўриб турганингиздек шаҳарникидан қолишмайди. Ичимлик суви, электр энергияси билан куну тун узлуксиз таъминланганмиз. Бунинг устига янги маҳалла билан Термиз шаҳрини боғлайдиган маршрут қўйилди. Фуқароларимиз минг сўм билан эмин-эркин шаҳарга боришади. Бунинг учун биз ҳукуматимизга, раҳбарларимизга минг бор раҳмат деймиз, — дейди янги ташкил этилган “Термиз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдураҳмон Хуррамов.

Бахт ва дўстлик куйчиси Ҳамид Олимжон ўзининг элга, юртга садоқатини:

Бир ўлкаки доим бор бўлсин,
Шундай ўлка элга ёр бўлсин,
Омон бўлсин оғайнилари,
Омон бўлсин дўстларнинг бари!

дея бежиз битмаган эди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон дунёнинг етти иқлимида учрамайдиган жаннатмакон ўлка, достонларда битилган ва битилажак  гулистондир.

Ана шундай муборак кунларда ўтказилган бу тадбир “Термиз” маҳалласи фуқароларининг қалбида бир умрга муҳрланиб қоладиган бўлди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan