Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Янги лойиҳалар халқ хизматида

Янги лойиҳалар халқ хизматида

Бойсун тумани маркази ва чекка қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитини янада яхшилаш, айниқса, ичимлик суви етиб бормаган манзилларда марказлаштирилган тарзда ичимлик суви таъминотини йўлга қўйиш мақсадига қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 24 апрелдаги қарори шу соҳадаги долзарб масалаларни қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир.

Ушбу қарорга асосан  вилоят  ҳокимлиги,  республика уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2017-2018 йилларда умумий қиймати 48,2 миллиард сўм бўлган “Бойсун туман маркази ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини “Хўжамайхона”  булоғидан сув билан таъминлаш” ло- йиҳасини амалга ошириш мақсад қилиб қўйилган.

“Хўжамайхона” булоғидан Бойсун тумани марказигача сув насос станцияси ва сув тақсимлаш қувурларини ётқизиш учун 46,1 миллиард, туман маркази сув тақсимлаш тармоқларини қуриш ва қайта реконстуркция қилиш ишига 2,1 миллиард сўм сарфлаш мўлжалланган. Лойиҳани амалга оширишда республика уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги буюртмачи ҳисобланади. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ихтисослаштирилган йўл қурилиш механизациялашган станцияси эса бош пудратчи сифатида қурилиш-монтаж ишларини бажаради.

Бойсун туманида ушбу лойиҳа асосида иш бошлайдиган мутасадди ташкилотлара вакиллари иштирокида йиғилиш бўлди. Мазкур йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қуришлиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари Ачилбай Раматов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовлар иштирок этиб, лойиҳани амалга оширишда масъул идоралар вакиллари вазифалари белгиланди.

Шундан сўнг туман марказидан 15 километр узоқликдаги “Работ” массивининг “Изма” участкасида қурувчилар иштирокида рамзий маънода сув насос станцияси олтин қозиғи қоқилди.

— Бу лойиҳа халқимизнинг асрий орзуси эди. Сув насос станцияси орқали чекка қишлоқлардаги хонадонларга ҳам ичимлик суви кириб боради. Бу савобли ишга бош-қош бўлаётган Президентимизга аҳоли номидан раҳмат, — дейди Хоним бобо Тошбоев.

Маҳмуд АЛИЁР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE