Бош саҳифа / Таълим / Янги лаборатория – инновацион ғоялар, кашфиётлар демак

Янги лаборатория – инновацион ғоялар, кашфиётлар демак

Бугун қай бир соҳа ёки йўналишни олманг, барчасида ўзгариш, замонавийлашиш ва янги имкониятларни кўриш мумкин. Қувонарлиси, бундай янгиланишлар таълим тизимида ҳам ўз ифодасини топаяпти.

Хусусан, Термиз давлат университети физика кафедрасига бюджет маблағлари ҳисобидан Германия давлатидан 102 минг евро маблағ эвазига механика, молекуляр физика, термодинамика, электромагнитизм, радиоэлектроника, оптика ва атом физикаси каби фанларда лаборатория ишларини бажариш учун асбоб-ускуналар олиб келинди. Бу эса ўқитувчи ва талабаларга анча қулайлик яратди. Негаки, ушбу фанларда лаборатория ишлари механик усулда бажарилар ёки айримларини умуман бажариш имконияти йўқ эди. Эндиликда яратилган шароит ва имконият янги ғоя ва инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш имконини беради.

Бугунги кунда академик Н. Тўраев, профессорлар А. Қосимов, Э. Тўраев, Ч. Саидов, А. Турсунов, Б. Мўминов, Б. Юлдашев, Ж. Холяровлар талабалар билан биргаликда  лаборатория машғулотларини олиб бориб, уларда мустақил равишда тажриба ўтказиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантирмоқда. Кафедрамизда ёш ўқитувчиларнинг  малака ошириш, илмий ишлар билан шуғулланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун шу йилнинг ўзида  А. Норбоев, М. Турсунов ва Н. Ибрагимовлар Термиз давлат университети, Б. Эгамов эса Тошкент давлат техника университетининг докторантура йўналишида янги илмий изланишлар олиб боришаётгани барчамизнинг ютуғимиздир.

Билим ва тажриба алмашиб туриш албатта, кутилган натижани беради. Кафедрамиз бундан буён ҳам нафақат воҳамиз, балки республикамизнинг фан-таълим ва иқтисодиётнинг барча соҳаларига малакали мутахассислар тайёрлаб беришга муносиб ҳисса қўшади.

Бобуржон ХИДИРОВ,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan