Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Янги корхона қурилаяпти

Янги корхона қурилаяпти

Жарқўрғон туманида бройлер паррандачилик фабрикаси мавжуд эди. Бозор иқтисодиёти танқисликлари туфайли корхона ўз-ўзидан тугаб кетди. Лекин элнинг тухумга ва парранда гўштига бўлган талаби ортиб бораяпти. Шуни ҳисобга олган тадбиркорлар “Жарқўрғон парранда” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилдилар.

МЧЖ таъсисчилари лойиҳа қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган корхонани қуришни жадаллик билан давом эттиришаяпти. Келгусида бу ерда 1 миллион товуқ боқилади. Йирик паррандачилик комплексининг биринчи бўлими жорий йилнинг сентябрь ойи охирларида ишга туширилса, иккинчи бўлимини 2018 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.

Айни пайтда янги корхонада украиналик мутахассислар 66 минг товуқ боқишга мўлжалланган замонавий технологияларни ўрнатишмоқда. “Жарқўрғон парранда” МЧЖ таъсисчилари янги корхоналарга солиқ тўловларидан бир қатор имтиёзлар берилганидан қувониб, топган даромадларининг асосий қисмини корхонани тезроқ қуриб битказишга сарфлашяпти.

Корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошласа, бу ерда 300 нафар киши иш билан таъминланади. Энг муҳими, халқимизнинг тухум ва парранда гўштига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади. Тадбиркорлар янги корхона цехларида етиштириладиган тухумнинг бир қисмини қўшни давлатларга экспорт қилишни ҳам мўлжаллашаяпти. Бундан ташқари, товуқларни сифатли омихта ем билан таъминлаш учун ҳозирдан пухта ҳозирилик кўрилмоқда.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan