Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Янги корхона маҳсулотингизни экспорт қилишга кўмаклашади

Янги корхона маҳсулотингизни экспорт қилишга кўмаклашади

Бугун Ўзбекистон дунёдаги эркин бозор муносабатлари тараққий топган, иқтисодий жиҳатдан салоҳиятли мамлакатлар қаторидан ўрин эгалламоқда. Бу давлатимизнинг тараққиёт йўли тўғри ва аниқ танланганидандир.

Жумладан, ишлаб чиқаришда маҳсулот сифатини назорат қилувчи тизимнинг яратилиши, маҳсулотлар сифатини баҳолашда халқаро стандартлаштиришга оид норматив хужжатларнинг қўлланилиши ҳам соҳа ривожида муҳим рол ўйнаётир. Негаки, сифатни меъёрлаштиришда стандартлаштириш тизими муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, стандартлар маҳсулот сифатини бошқаришнинг энг муҳим омили саналади. Улар маҳсулот сифати кўрсаткичларини, маҳсулотни ўлчаш, ёрлиқлаш, қадоқлаш, ташиш ва сақлаш усуллари ва воситалари йиғиндисидир.

Ҳар қандай давлат иқтисодиёти тараққиётида унинг муваффақиятли, кенг қамровли ҳамда манфаатли ривожлантиришнинг ҳозирги тан олинаётган йўллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, диверсификациялаш ва импорт ҳажмини босқичма босқич камайтиришдир. Иқтисодий фаолият жаҳондаги сиёсий ва ижтимоий иқтисодий жараёнлар тез ўзгараётганлигини инобатга олган ҳолда ҳаракатчан ва мосланувчан бўлгандагина муваффақиятга эришади. Жаҳон савдо ташкилотининг “Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги келишуви”да стандартлаштириш соҳасига эътибор қаратилиб, давлатлар меъёрий хужжатлар (стандарт- лар, регламентлар) ишлаб чиқишда бошқа давлатлардан импортни чегараловчи тўсиқларни пайдо қилмасликлари белгиланган. Халқаро ягона стандартларнинг ҳар бир давлат ҳудудида амал қилишининг жорий этилиши ушбу масаланинг тўлиқ таъминлашини назарда тутади. Шу сабабли давлатимиз томонидан экспортни рағбатлантиришга қаратилган чоралар орасида халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқаришни жорий этиш борасида алоҳида эътибор қаратилиши давлатимиз экспорт салоҳиятининг ортишига хизмат қилади.

Бугунги кунда вилоятимизда “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази”да маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашувчи бюро ташкил қилинди. Эндиликда ушбу Бюро ва марказнинг барча мутахассислари томонидан вилоятимиз тадбиркорларининг маҳсулотларини Ўзбекистон ва чет давлатлари стандартлари талаблари асосида экспорт қилинишига тўлиқ амалий кўмак берилиши йўлга қўйилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ҳам тадбиркорларга, ҳам воҳанинг экспорт салоҳияти ортишига ҳам ёрдам беради.

Б.УМАРОВ,
“Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК маҳсулотларни
экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси мутахассиси
Ж.ҚУДРАТОВ,
корхонанинг менежмент тизимларини  жорий қилиш бўлими мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳисоб рақами очиш учун 30 дақиқа кифоя

Мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, маҳаллий ва чет эллик тадбиркорлар учун бизнес юритиш шароитларини яхшилаш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE