Янги концепция нимадан далолат?

0
49

Бугунги  кунда юртимизда мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаяпти.

Шу боис, юртимизда солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, соддалаштириш ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш орқали жисмоний ҳамда юридик субъектларнинг даромадларини ошириш, шунингдек, бу орқали мамлакатимизда қулай инвестицион муҳитни шакллантириш бош мақсад қилиб қўйилган, десак мақсадга мувофиқ бўлади.

2019 йил 1 январда жорий этиладиган мазкур концепцияга асосан, айрим турдаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бекор қилиниб, солиқларни ҳисоблаш тартибларига бир қатор ўзгартиришлар киритилади. Жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкламаси барча жисмоний шахслар даромадларига 12 фоизлик ягона солиқ ставкаси жорий этилиши орқали пасайтирилади, шунинг- дек, фуқароларнинг ижтимоий бадаллари бекор қилинади.

Куни-кеча вилоят “Ёшлар маркази”да Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган вазифалар юзасидан бўлиб ўтган семинарда ана шулар ҳақида сўз борди. Семинар аввалида ОАВ ходимлари учун тор доирадаги матбуот анжумани ўтказилди. Шундан сўнг, катта мажлислар залида давом этган семинарда 400дан зиёд тадбиркорлик субъектлари билан вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлди. Тадбиркорлар семинар давомида солиқ тизимидаги ислоҳотлар, янгиликлардан хабардор бўлиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг