Бош саҳифа / Сиёсат / Янги консуллик идораси

Янги консуллик идораси

Термиз шаҳрида Афғонистон Ислом Республикасининг бош консуллик идораси очилди. Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ва Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари, делегация раҳбари, Носир Аҳмад Андиш сўзга чиқиб, бу консуллик идораси икки халқнинг дўстона муносабатларини янги босқичга олиб чиқишини таъкидлашди.

Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Саид Шаҳобиддин Темурий, Ўзбекистоннинг Мазори Шарифдаги бош консули Миродил Абдураззоқов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистондаги махсус вакили Исматулла Эргашев ва икки давлат делегациялари аъзоларининг ўзаро мулоқоти дўстона ва самарали кечди.

— Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари минг йиллик яхши қўшничилик анъаналарига эга. Бугунги кунда эса бу боқий қадриятлар янгича кўлам касб этиб бормоқда. Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда. Термизда “Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази” очилди, афғон сармоядорлари иштирокида эркин иқтисодий зона ташкил этилди. Бош консуллик идораси ана шу каби лойиҳаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади, — дейди Афғонистон Ислом Республикасининг Термиз шаҳридаги бош консулхонаси консули Сангин Скандарий.

Консуллик идораси икки давлат ўртасидаги виза муносабатларини амалга ошириш, тартибга солиш, фуқароларнинг маълумотларини расмийлаштириш каби барча турдаги консуллик хизматларини амалга оширади.

Сарвар ТЎРАЕВ,
Икром АМИРҚУЛОВ олган сурат

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan