Бош саҳифа / Таълим / Янги йилда янги мактабга

Янги йилда янги мактабга

Жарқўрғон туманидаги “Халқобод” СИУ ҳудудидаги кўпгина қишлоқлар туман марказидан анча олисда жойлашган. 54-умумтаълим мактабида шу ҳудуддаги бир неча қишлоқда яшовчи аҳолининг 320 нафар ўғил-қизи таълим-тарбия олади. Шу пайтгача ўқувчилар ўтган асрнинг етмишинчи йилларида қум бағрида барпо этилган атиги 6 хонадан иборат пастқам иморатда ўқишаётганди. Шу йилнинг  бошида мактаб учун янги бино қурилиши бошланганди. Янги йил арафасида қишлоқ болаларига ажойиб туҳфа ҳозирланди. Ажратилган 3 миллиард сўм эвазига ўқувчилар  учун кенг, ёруғ ва шинам 30 та синфхонадан иборат икки қаватли замонавий мактаб биноси қуриб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, ўқувчилар қишин-ёзин спорт билан шуғулланиши учун алоҳида спортзал барпо этилди. Бугун “Халқобод” СИУ га келган киши қум бағрида бунёд қилинган замонавий  мактаб биносини кўриб ҳаваси келади.

— Аввалги мактаб синфхоналари тор, иморат девори ҳам, поли ҳам бетон эди. Янги мактабнинг қурилиши нафақат ўқувчиларга, шу билан бирга ўқитувчиларга ҳам янги йил арафасида катта туҳфа бўлди, — дейди бошланғич синфлар устози Гавҳар Шайманова. — Барча синфхоналар  замонавий парталар, доскалар ва китоб жавонлари билан таъминланди. Физика, кимё фанлари учун лаборатория жиҳозлари, спортзалда спорт анжомлари етарли.

Яратилган бундай шароитда ўқувчи билим олишга, ўқитувчи эса виждонан ишлаб, таълим-тарбия сифатини оширишга интилиши шарт.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan