Бош саҳифа / Маданият / Янги ижод “ART GALEREYASI”

Янги ижод “ART GALEREYASI”

Вилоят бадиий ижодкорлар уюшма-сининг “ART GALEREYASI”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Айни кунгача республикамизнинг Навоий, Самарқанд, Наманган вилоятларида бадиий ижодкорлар уюшмасининг янги бинолари топширилган бўлса, бугун Термиз шаҳрида ҳам  замонавий ва ёш ижодкорларнинг эркин ижод қилиш учун ҳар томонлама қулай галереянинг очилиши воҳамизнинг мўйқалам соҳибларига катта совға бўлди. Мазкур  бадиий ижодкорлар уюшмасининг “ART GALEREYASI” очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов санъатнинг ёшлар таълим тарбиясидаги муҳим жиҳатлари, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган намунали ишлар ва бу бинонинг айнан шаҳримиз марказида қад    ростлашининг ўзига хос аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, халқ рассоми, академик Акмал Нуриддинов ҳар бир вилоятнинг ижодий чизгисида ўзига хос хислатларини кузатиш мумкинлиги, аммо, Сурхон воҳаси, яъни Ўзбекистон тасвирий санъатида ёрқин из қолдирган мўйқалам соҳиби Рўзи Чориевдан мерос қолган бетакрор маънавий чуқур илдизлар борлигига эътибор қаратди. Президентимизнинг ана шу бетакрор мактабни, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, мустақил тараққиёт йўлидаги оламшумул ютуқларни ёрқин ҳамда таъсирчан тарзда акс эттириш, янги асарлар яратишга қаратилган салмоқли ишлари натижасида эришаётган ютуқларимиз  янгиланишлар самарасидир.

Тадбир давомида иштирокчилар кенг, шинам ва ёрқин кўргазмалар залида Рўзи Чориевнинг ҳаёт воқелиги ва воҳа маданияти, қишлоқдошлари руҳияти моҳирона акс этган асарлари галереяси билан яқиндан танишди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE