Бош саҳифа / Сиёсат / Янги гидроэлектростанция

Янги гидроэлектростанция

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигида қурилади

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимизга давлат ташрифи самимий бошланди. Уни аэропортда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев илиқ муносабатда кутиб олди.

Жажжи ўғил-қизларнинг нуфузли меҳмонни ўзбек ва тожик тилларидаги қутлови барчага мамнуният бағишлади. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи шарофати билан xалқларимиз орасида узилиб қолган алоқалар тикланди. Тадбиркорлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилди. Узоқ йиллар мобайнида ёпиб қўйилган йўллар очилди. Ҳаво, темир йўл ва автомобиль қатнови йўлга қўйилди.

Минг-минглаб қариндош-уруғлар кўп йиллик айрилиқдан сўнг, яна дийдор кўришдилар. Уларнинг қувончу шодликларини таърифлаш мушкул.

Қардош xалқлар йўлбошчилари дўстлик-биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга азму қарор қилишгани яққол кўриниб турибди. Тожикистон Республикаси Президентининг бу ташрифи давомида икки томонлама алоқаларга тааллуқли кўплаб масалалар муҳокама этилди. Xусусан, стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланганлиги, шубҳасиз, тариxий аҳамиятга эга ҳужжат бўлди. Ниҳоят, чорак асрдан буён пайсалга солиб келинаётган ғоят муҳим келишувга эришилди.

Муҳтарам Президентимиз ўзаро муносабатларга оид битта ҳам муаммо қолмаганини фаxр-ифиxор билан маълум қилди. Тожикис- тон Республикаси давлат раҳбари эса кўпдан буён кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган сув можароси бартараф этилганини билдирди. Ҳатто, Сарез кўли сувининг маълум миқдорини Ўзбекистонга беришга, Зарафшон дарёсининг Тожикистон ҳудудидан ўтувчи қисмида Ўзбекистон билан ҳамкорликда иккита гидроэлектростанция қуришга келишилгани ҳақида гапирди. У “Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз” деганда гулдурос қарсаклар янгради.

Юксак мартабали меҳмон қардош xалқла-римизни бир дарёнинг икки ирмоғи деб атаган бўлса, Юртбошимиз эса бир дарёнинг икки соҳилига ўxшатди.

Ҳар икки давлат раҳбарлари “Дўстлигимиз абадий бўлсин!” дея xи-тоб қилишди. Ўйлаймизки, бу эзгу ният xалқ- ларимизнинг xоҳиш-истакларига ҳамоҳангдир.

Қурбон ЖЎРАНАЗАРОВ,
Ўзбекистон журналистлари
ижодий уюшмаси аъзоси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan