Бош саҳифа / Жамият / Янги экспонат

Янги экспонат

Термиз археология музейи кўргазмалар залига янги экспонат қўйилди. “Жоми шифо” деб номланган сув идиши шаклидаги буюм XIX асрда бойсунлик мисгарлар томонидан тайёрланган.

Бухоро мисгарлик санъати намуналари асосида мисдан ясалган буюмнинг атрофига калит деб аталувчи 40 та ҳалқа қадалган.

Идишнинг тагдони ҳам ҳалқасимон бўлиб, унинг маркази чуқур қилиб ишланган. Ички ва ташқи томонларида эса “настаълиқ” ва “абжад” услубида Қуръоннинг “Ёсин” ва “Ихлос” суръалари битилган. Мазкур мис коса ўз вақтида “Шифо косаси” сифатида ишлатилган. Косага сув солиниб “Ихлос” ёки “Ёсин” суръаси қирқ маротаба ўқилган ҳамда шифо истаб келган одамга шу сувдан ичирилган.

Суръаларни қирқ маротаба ўқиш жараёнида саноқдан адашиб кетмаслик учун коса ичидаги калитчалар саноқ чўп вазифасини ўтаган. Идишнинг девор қисми ва тагдонида доира ва ярим доира ичида “абжад” ёзуви воситасида диний дуолар битилган. Мазкур мис идиш махсус диний маросимларда ҳам ишлатилган, идишларда йиғилган ёмғир сувига “Жоми шифо” қирқ марта ботирилиб, сўнг беморга ичирилган. Мис идишларни эпиграфик услубда безаш мусулмон Шарқ дунёсида қадимдан кенг тарқалган.

Алишер ХУРРАМОВ,
Термиз археология музейи ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE