Янги даволаш маркази

0
74

Президентимизнинг “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қароридан сўнг Шўрчи тьуманида ҳам хусусий даволаш марказлари сони кўпаймоқда. Яқинда туманнинг “Хайробод” маҳалласи ҳудудида “URO SHIFO” хусусий диагностика даволаш маркази қуриб ишга туширилди.

— Икки қаватли, ўнта стационар ўринга эга шифохонамизда тўрт нафар врач, тўққиз нафар ҳамшира ва икки нафар ўрта тиббиёт ходимлари иш билан таъминланди, — дейди даволаш маскани раҳбари, олий тоифали уролог-андролог врач Чори Аллаев. — Ўзим 33 йилдан бери шу соҳада ишлаб келаяпман. “URO SHIFO” хусусий дианостик даволаш масканида элимизга уология-адрология, стоматология, физиотерапия, дорихона, лаборатория хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган.

Айтиш керакки, янги даволаш муассасаси тиббиёт соҳасидаги энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб анжомлар билан тўлиқ жиҳозланган.

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг