Янги Давлат дастури қабул қилинди

0
237

2018 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ёшлар иттифоқининг бир йиллиги олдидан ушбу фармоннинг қабул қилинганлиги юртимиз ёшларига байрам олди совға бўлди. Хўш, ушбу Давлат дастури ўз ичига қандай масалаларни қамраб олади?  Фармонга мувофиқ, ёшларга кўмак бериш учун қандай имтиёзлар берилади? Қуйида ана шу ҳақида танишасиз.

  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси, шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилади.
  • Мазкур жамғарманинг маблағларидан Давлат дастуридаги тадбирларни молиялаштириш, жумладан, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулк лизингга берилади.
  • Олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар беришга рухсат этилади.
  • Банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олишга кўмаклашилади. Уларнинг қиймати эса келишилган муддатларда қайтарилади.
  • Ёшларнинг малака оширишини ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини эгаллашига амалий ёрдам берилади.
  • Ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириши учун бизнес режа ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш учун “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказларини, савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларда “Ёшлар меҳнат гузари” комплекслари қурилади.

Адолат МЎМИНОВА тайёрлади

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг