Янги автомашиналар

0
173

ўз эгаларига топширилди

Шаҳар ва туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимларида янги ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация бўлимлари ташкил этилганди.

 Мазкур бўлим таълим муассасаларининг бино ва иншоотларини тегишлича эксплуатация   қилиш,  сув,  электр энергияси,  газдан  тежамкорлик  билан  фойдаланиш, уларни  ҳисобга  олиш?  асбоб-ускуналари ҳолатини мониторинг қилиш каби ишлар билан шуғулланади. Энди бўлим ходимлари бу вазифаларни давлат томонидан берилган махсус жиҳозларга эга “Дамас” русумли автомашинасида сифатли бажарадиган бўлди. Куни кеча Термиз шаҳрида вилоятимиздаги барча туман халқ таълими мудирлари ҳамда 12 та мактабгача таълим бўлимлари раҳбарларига 39 та  ана шундай автомашиналар калити тантанали равишда топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими иштирок этди.

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг