Бош саҳифа / Жамият / “Янги аср” радиоси – 15 ёшда

“Янги аср” радиоси – 15 ёшда

Бугун дунёнинг қайси гўшасига борманг йўлда сизга радио ҳамроҳ бўлади. Манзилга етгунча бир ором хабар, янгиликдан воқиф бўласиз. Вилоят “Матбуот уйи”да “Янги аср” радиоси ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан Сурхондарё телерадиокомпанияси ва журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида тантанали тадбир ўтказилди.

“Радио — ислоҳотлар тар- ғиботчиси ва фуқаролар маслаҳатчиси” деб номланган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р. Чориев сўзга чиқиб, радио журналистларнинг машаққатли меҳнати ҳақида гапираркан, уларнинг ижодий ишларига зафарлар тилади. Шундан сўнг, Р. Чориев бир қатор фаол радиожурналистлар ва фахрийларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғаларини топширди.

“Янги аср” радиоси салкам саксон йиллик теран ва бақувват пойдевор асосида 2003 йил 1 ноябрда ташкил этилди. Унга илк бора Нодира Пирматова биринчи муҳаррир бўлганди. Шундан сўнг, “Янги аср” радиосига Зуҳриддин Тўраев, Иброҳим Мардаев, Алиёр Ражабов, Баҳодир Дониёровлар бош муҳаррирлик қилишди. Айни пайтда радио жамоасини Сурайё Норманова бошқармоқда. Кунига 16 соат эшиттиришни эфирга узатиш ҳазилакам иш эмас. Бунда забардаст радио журналистлардан Ражабгул Муҳаммадиева, Сайёра Алиева, Зарнигор Ибрагимова, Мақсуд Тўраев, техник ходимлардан Беҳзод Мирзаев, Абдурашид Эргашев, Абдуҳамид Ашуров, Рус- там Назаровларнинг хизматлари каттадир.

Воҳа радиотўлқинларида берилаётган “Маънавият сабоқлари”, “Аёл ва замон” каби эшиттиришлар аллақачон ўзининг минглаб мухлисларини топган. Айниқса, воҳамиздаги чегарада жойлашган маҳаллалар фуқаролари учун “Эфир тўлқинлари” эшиттириши ўзининг мазмун-моҳияти билан радио тингловчиларни ром этмоқда. Уч саҳифадан иборат ранг-баранг эшиттириш бир соат давомида эфирга берилади. Ундан ташқари, “Мулоқот минбари” танқидий-таҳлилий, “Куннинг мавзуси” каби эшиттиришлар тингловчиларни бефарқ қолдирмаяпти.

Тадбир сўнггида санъат коллежи талабалари ижросида куй-қўшиқлар янгради.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan