Бош саҳифа / Таълим / Яна синфдошлар билан биргамиз

Яна синфдошлар билан биргамиз

Синфдошлар билан бирга ўқиш ғоят мароқли. Чунки биринчи синфдан то шу кунгача бир партада ўтириб, бир-биримизни нимага қодирлигимизни, феълимизни чуқур англаб етганмиз.

2016-2017 ўқув йилида ўрта умумтаълим мактабининг 9-синфини битириб, ҳаммамиз турфа коллежларга ҳужжат топширгандик. Лекин ёш бўлсакда, бир муаммо бизни қийнарди: коллежларга турли манзиллардан турфа характердаги болалар тўпланади, улар билан қандай тил топишар эканмиз? деган хавотир бор эди.

Бундан ташқари, бундан икки йил илгари қўшнимизникига ўтганимда коллежда ўқиётган бир ўғли, бир қизига ота-она ҳар куни йўл кира топиб бера олмаётганидан қийналаётганини айтиб, оилада жанжаллашиб туришганининг гувоҳи бўлгандим. Эрта мен ҳам коллежга борсам, ҳар куни онам қаердан пул топиб берар экан, деган ўйловда эдим. Президентимизнинг ташаббуси билан ўрта мактабларда 10-11 синфларнинг жорий этилганлиги бошқалар каби биз ўқувчиларни ҳам ғоят шодлантирди. Қадрдон бўлиб қолган мактабимиз бағрига яна қайтаяпмиз. Синфдошлар бири-биримизга ҳар қанча ҳазил қилсак ярашади. Устозларимиз ҳам бизнинг феълимизга ўрганиб қолган.

Табиийки, ўрта мактабда ўқиш ўқувчини фақат фан сирларини мукаммал эгаллашга ўргатади, бошқа фикр ва ғоялар билан чал- ғимайсиз. Бутун диққат-эътибори илм олишга қаратилган ўқувчининг фан сирларини ўзлаштириши осон кечади. Шу маънода мактабда ўқишни давом эттириш ҳар томонлама афзал.

Шунингдек, ўрта мактабда ўқиш  бизга касб-ҳунар коллежларига нисбатан бир йил олдин етуклик аттестатини олиш имконини беради. Ҳунар ўрганаман деган ўқувчи, мактаблар қошида ташкил этиладиган ўқув амалиёт маш ғулотларига ҳафтада бир марта қатнашиши мумкин. Хуллас, ўрта мактабларда яна 10-11 синфларнинг жорий этилиши ҳам ота-она, ҳам ўқувчи учун ҳар томонлама манфаатли бўлганлигини эътироф этган ҳолда қадрдон мактабимизда фақат аъло баҳоларда ўқишга интиламиз.

Отабек РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Термиз туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan