Бош саҳифа / Жамият / Яна биттага кўпайди

Яна биттага кўпайди

Авваллари одамлар суннат, никоҳ, юбилей тўйларини ҳовлисида ўтказишарди. Анчадан бери тўйлар муҳташам ва замонавий тўйхоналарда бўлиб ўтмоқда. Бу айниқса тўй ўтказаётган хонадоннинг хотин-қизларига анча енгиллик туғдираяпти. Бугун нафақат туман ва шаҳарлар марказида, балки ҳар бир маҳаллада иккитадан тўйхоналар бор.

Термиз туманининг А. Темур номли маҳалла аҳли ҳам энди тўйларини қишлоқдошлари орасида ўтказадиган бўлишди. Қишлоқ тадбиркори Исмат Ҳайдаров ўз сармояси ва “Асакабанк” Термиз шаҳар филиалидан олган кредит эвазига 500 ўринли тўйхона қуриб, элнинг хизматига камарбаста бўлаяпти.

Тўйхона ёнида сунъий қопламали кичик футбол майдони ва “Гўзаллик салони” фаолият кўрсатаяпти. Келгусида тадбиркор Исмат Ҳайдаров тўйхона атрофида сартарошхона, пайнет шахобчаси ва озиқ-овқат дўкони қуришни режалаштирган.

Мақсуда БЎРИЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan