Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Яна битта янги корхона

Яна битта янги корхона

Термиз шаҳрида бунёд этилган “Сурхон сендвич” корхонаси бир кунда 1,5 минг квадрат метр сендвич қопламалари ишлаб чиқариш қувватига эга. Мазкур корхона маҳсулотлари асосан уй деворлари ва том қисмини кўтариш учун мўлжалланган. Унда иш билан таъминланган 24 нафар ёшга Хитой давлатидан келган мутахассислар иш ўргатишмоқда.

Корхонанинг иккинчи босқичи ишга тушгач, вилоятимизда ҳам Швецария, Финландия лойиҳаси бўйича ҳар томонлама қулай замонавий йиғма, кўчма уйлар, офислар ва бошқа иншоотлар қуриш имконияти пайдо бўлади. Янги иш ўринлари ҳам касб-ҳунар коллежи битирувчилари эвазига кенгайиши кутилмоқда.

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими  ўринбосари Р. Чориев қатнашиб, мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлар ва халқ фаровонлигини таъминлашда истиқболли замонавий лойиҳаларнинг муҳим ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

— Юртингизда яратувчанликка интилишнинг юксак намунасига гувоҳ бўлаяпман, — дейди хитойлик муҳандис Жоу Цинь Цинь. — Корхона хом ашёсидан базалт, пенапласть, минваталарнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши ишимиз кўламини янада оширади, — дейди корхона раҳбари Баҳром Раупов. Икки компанентли клей, сендвич деворларининг тунука қопламалари ҳозирча Россия, Германия, Хитой, Корея, Қозоғистон давлатларидан олиб келинмоқда. Энг асосийси, замонавий сендвич қопламали уйлар бунёд этишда вақтнинг тежалиши, кўчиришда қулайлиги билан биргаликда вилоят экспорти салоҳиятини янада оширади. Ҳозирда корхона маҳсулотларини Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларига экспорт қилиш бўйича битимлар имзолаган бўлса, айни кунда Канада давлати ҳам ана шу харидорлар рўйхатида.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳисоб рақами очиш учун 30 дақиқа кифоя

Мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш, маҳаллий ва чет эллик тадбиркорлар учун бизнес юритиш шароитларини яхшилаш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE