Бош саҳифа / Жамият / Ялтига сув келди

Ялтига сув келди

Бир неча йилдан бери Шўрчи тумани “Ялти” маҳалласидаги 18-умумтаълим мактабига узоқ масофадан қатновчи ўқувчилар йўлларнинг нотекислиги, ёғингарчилик кунларида эса лой кўчалардан ўтиб-қайтишга қийналарди. Шаҳарчада истиқомат қилаётган 854 та хўжаликнинг аксарият қисми эса ичимлик сувини узоқ масофадан ташиб ичарди. Ушбу масалаларни ҳал этиш учун шаҳарчада истиқомат қилаётган кекса нуронийлар туман ҳокимиятига мурожаат қилди. Уларнинг мурожаати кўриб чиқилиб, тез орада мутасаддилар ишга киришиб, 422 та хонадонга сув қувурлари тортиб келинди. Ва сув муаммосини ҳал этиш учун амалий ишлар бошлаб юборилди. Натижада хонадонларга ичимлик суви келди. Одамлар обиҳаётдан баҳраманд бўлаяпти. Бу лойиҳа Ялти одамларининг юзига табассум улашди. Кексаю ёшнинг хурсандчилигини айтмайсизми.

“Бахт келса қўша келар”, деганларидек орадан кўп вақт ўтмасдан мактабга борадиган йўл таъмирланиши ҳам бошланди. Туман ҳокимлигининг Ялти шаҳарчасидаги нотекис кўчаларни текислаш ва асфалът йўллар ётқизиш тўғрисидаги қарорига биноан, катта ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Бу саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг тарзда шаҳарчамиз одамлари ҳам ҳашарга бош қўшаяпти. ҳудуддаги йўлларнинг 3 300 метрига тош, Нодирабегим кўчасининг 1 600 метр йўлига асфалът ётқизилди. Ҳукуматимиз томонидан бизнинг шаҳарча каби чекка ҳудудларнинг ривожлантирилишига ҳам эътибор қаратилгани маҳалла аҳлини руҳлантириб юборди.

Гулноз ХОЛТЎРАЕВА,
Шўрчи тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan