Бош саҳифа / Жамият / Яхшидан ном…

Яхшидан ном…

Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган инсон ўтмишда эл, юрт манфаати йўлида эзгу ишларни амалга оширган. Ачамайли қишлоғида уста Раззоқ оиласида 5 нафар фарзанд вояга етди.

Шулардан каттаси Худойназар II жаҳон уруши жангларида ҳалок бўлади. Оғир қийинчиликларга қарамасдан Худойназарнинг синглиси Байна момо ва онаси Қизлархол Жўра, Тожи, Жумаларни тарбиялаб вояга етказади.

Жўра бошланғич мактабни тугатиб, Жарқўрғон туманида тракторчилик курсида ўқиб, колхозда оддий деҳқон бўлиб ишлайди. Сўнгроқ Юқори Какайди қишлоқ шўросида хат-хабар тарқатувчи бўлди. 1954 йил ҳарбий хизматдан қайтгач, бригада бошлиғи, қишлоқ кенгашига котиб ва Какайди қишлоқ совети раиси лавозимида ишлади.

1964 йил февралда Жарқўр-ғон туманидаги собиқ Ленин номли колхоз раиси бўлиб сайланади. Жўра Раззоқов 10 йил давомида хўжаликка раҳбарлик қилиб кенг кўламдаги ишларни амалга оширди. Хўжаликдаги қишлоқларни электрлаштириб, радио узел, телефон алоқалари ўрнатилди.  Жамоани бой хўжаликка айлантириб, обод қишлоқлар, янги боғлар барпо этилди.  Какайди каналидан 5 км га қувур ўтказилиб, Боботоғ массивига сув чиқарилди, янги экинзорлар барпо қилинди. Бу жойлар ҳозирги вақтда халқ тилида “Қора турба” номи билан аталади. 1980 йил Қумқўрғон тумани раҳбари, меҳнат қаҳрамони, марҳум Чори Алматов Жўранинг меҳнатини қадрлаб, енгил автомашина билан тақдирлади.

У кейин Какайди пахта қабул қилиш пункти мудири лавозимида ишлаб, 1985 йил нафақага чиқди. У муносиб меҳнати учун бир қатор орден ва медалларга сазовор бўлган. Вилоят, туман кенгашлари депутатлигига сайланганди. Жўра Раззоқов эл-юрт ҳурматини қозониб, ўзининг эзгу ишлари билан ҳаётда яхши из қолдирди. Тенгдошлари ва издошлари у кишининг ҳамиша ибратли инсоний фазилатларини эслашади.

Ҳа, умр ўткинчи, хотира эса мангу қолажак. Авлодларимиз бизни ҳеч қачон унутмайди. Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев “Қачонки халқ рози бўлса, мақсадимизга эришган бўламиз”, деб бежиз уқтирмаган. Жўра бобо ҳам эл-юртни рози қилиб, яхши ном қолдириб кетди.

Тўра РАЗЗОҚ,
Қумқўрғон тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan