Бош саҳифа / Жамият / Яхши мутахассис яхши одам ҳам бўлиши лозим

Яхши мутахассис яхши одам ҳам бўлиши лозим

Газетамизнинг 9 декабрь сонида “Бир мавзуда икки хил қараш” рукни остида Ф.Раҳмонқулова ва У.Қуватовларнинг “Яхши одам керакми ёки яхши мутахассис?” сарлавҳали мақоласи чоп этилган эди.

Ушбу мақола юзасидан таҳририятимизга кўплаб қўнғироқлар бўлди, шунингдек, муштарийлари-миздан турли фикр-мулоҳазалар билдирилган мактублар ҳам олдик.Улардан бирини ҳукмингизга ҳавола этишни жоиз топдик.

Оилавий поликлиникада ишлайдиган болалар шифокорини танийман. Кекса бўлса-да ўз устида тинимсиз изланади, тиббиётдаги янгиликлардан бехабар қолмайди. Қабулига беморлар келса, касалликнинг келиб чиқиш сабаби ва уни даволашни аниқ ва лўнда қилиб тушунтиради. Ва албатта, касалликни енгиш учун қандай табиий дамламалар асқотиши ҳақида айтиб ўтишни канда қилмайди. Рецептларни ҳам аниқ ўлчов ва миқдорида ёзади. Унинг тавсиялари билан фарзандим тез тузалади. Агар чўнтагига пул тиқгудай бўлсангиз, оғринади ва “яхшиси шу пулга қўшиб болангизга дори олиб беринг” дейди. Шунданми, шифокор қабулига келадиганлар жуда кўп. Назаримда, яхши одам касбини ҳам яхши кўради. Ана шу муҳаббат унинг яхши мутахассис бўлишига ҳам сабаб бўлади. 

Феруза ҚУРБОНОВА,  Қумқўрғон тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE