Бош саҳифа / Адабиёт / Ягонамсан, Ватаним!

Ягонамсан, Ватаним!

Гулзорингда булбул сайрар,
эшит эрклик хонишимни,
Райҳон, сунбул бўй чўзади
алқаб эркнинг қуёшини.
Ҳар майсаю-тиконинг ҳам
эгмас энди бошини,
Юртим яшнаб яша энди
минглаб чинор ёшини.
Жаннат асли сенг ўзингсан,
онамда аксингни кўрдим
Болам деб гуноҳдан ўтувчи
қалқонли кўксингни кўрдим.
Туҳмат тоши отди кимлар,
бағрингда жим ётди кимлар.
Барига бирдек боқувчи
ўзбегим ўзингни кўрдим.
Бўй чўзавер, бўйларингга
бўйтумор бўлай ўзим.
Тилда айтар сўзлар кўпдир,
лек ўзинг танҳо сўзим.
Офтоб ожиз, меҳринг тафти
қиёсига тиллар ожиз,
Тенглар ичра тенгим ўзинг
ягонамсан, Онажоним!

Зуҳра ҲАСАНОВА,   Ангор тумани, “Зартепа” маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб офтоб

Ҳақиқатдан ҳам китоб туфайли дунёни теран англай бошлаймиз. Унинг ёрдами билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE