Бош саҳифа / Адабиёт / Яқин дўст

Яқин дўст

Ўзимдаги барча яхши хислатлар учун энг аввало китобдан миннатдорман, — деган эди буюк ёзувчилардан бири. Ҳақиқатдан ҳам китоб — маънавий хазина, инсонларнинг яқин дўсти. Энг машаққатли онларда ҳам  инсонга доно  маслаҳатчи китобдир.

Бежизга Юртбошимиз ўтган йили “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилмади. Чунки ҳар биримиз китобхонлик маданиятини ўрганишимиз шарт. Зеро, китоб ўқиган кишининг ҳаётга муносабати бошқача бўлади.

Айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг фармойиши ва қароридан сўнг вилоятимиздаги қишлоқлар ва туман марказларида китоб дўконлари, кутубхоналар ташкил қилинди. Жумладан, Яқинда Олтинсой туманининг “Оқарбулоқ” маҳалласида туман ҳокимлиги ҳамда маънавият ва маърифат бўлинмаси ташаббуси билан халқ кутубхонаси ташкил этилди.

Зиё маскани фондини бойитиш мақсадида ўзбек миллий қадриятлари, маданияти ва адабиётини ўзида акс эттирган бадиий ва илмий-оммабоп 200 номдаги китоб совға қилинди. Бундан ташқари, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши  томонидан “Сурхондарё: буюк ўтмишдан ёрқин келажак сари” китоб-альбоми ҳамда нодир асарлар тўплами мазкур кутубхона фондига тақдим этилди.

Эндиликда маҳаллада яшовчи аҳоли, зиёлилар халқ кутубхонасига уйларида турган, ўзлари ўқиб чиққан китобларни келтириб топшираяпти ва бу ердаги ноёб китобларни олиб кетиб ўқишмоқда.

Шоира ЯНГИБОЕВА,
Термиз шаҳридаги
12-умумтаълим мактаби ўқитувчиси  

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE