Бош саҳифа / Жамият / Ворислик ҳуқуқи

Ворислик ҳуқуқи

Мерос ишини, яъни вафот этган инсон-нинг мол-мулкини унинг меросхўрларига расмийлаштириш чоғида бир қанча саволлар туғилади. Улардан бири — тақ-дим қилиш ҳуқуқи бўйича ворисликдир.

Тақдим қилиш ҳуқуқи бир меросхўр мерос очилгунга қадар ёки мерос қолдирувчи билан бир вақтда вафот этган тақдирда, ўнинг вориси бўлган ҳолда амал қилади. Мисол, бободан олдин вафот этган отанинг фарзандлари, яъни набиралар ворислар бўлишлари мумкин. Набиралар фақат тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича биринчи навбатдаги ворислар ҳисобланадилар. Ушбу қоида меросдаги улуш ҳисоб-китобида ҳам аҳамият касб этади. Бунда набираларнинг сони муҳим эмас, қонун бўйича ворис бўладиган биринчи навбатдаги меросхўрларнинг сони муҳим аҳамиятга эгадир. Агар мерос очилгунга қадар вафот этган мерос қолдирувчининг болаларида фарзандлар (мерос қолдирувчининг набиралари) бўлса, улар ворисликка тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича чақириладилар ва бобонинг битта боласи (ота)дан туғилган барча набиралари, агар ота мерос очилган пайтда тирик бўлганда отага тегиши лозим бўлган улушгагина ворислик қиладилар.

Агар бобонинг икки фарзанди бўлиб, иккаласи ҳам бободан олдин вафот этган бўлса ҳамда иккисининг ҳам фарзандлари бўлса ва биринчи навбатдаги бошқа меросхўрлар бўлмаган тақдирда мерос аввал 2 қисмга тақсимланади (мерос қолдирувчининг болалари сонига қараб), сўнгра тенг улушларда мерос қолдирувчининг ҳар бир боласидан бўлган набиралар ўртасида тақсимланади.

Яна бир эътиборли тарафи шундаки, такдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворисликни мерос трансмиссиясидан фарқлаш лозим. Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик фақат меросхўр мерос қолдирувчининг вафотига қадар ёхуд у билан бир вақтда вафот этган бўлса, юз беради. Агар меросхўр уни белгиланган муддатда қабул қилишга улгурмай, мерос очилгандан кейин, яъни марҳум бобонинг вафотидан кейин вафот этган бўлса, унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиш ҳуқуқи унинг авлодларига (тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича) эмас, балки унинг ворисларига (қонун ёки васият бўйича) ўтади. Бу мерос трансмиссияси деб аталади, унда меросга бўлган ҳуқуқ бошқа қоидалар бўйича ўтади.

Б. ҒАФФАРОВ,

Термиз шаҳар 8-сон давлат

нотариал идораси нотариуси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE