Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Воҳанинг экспорт салоҳияти

Воҳанинг экспорт салоҳияти

Вилоятимиздаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

Ўтган ҳафта вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов бошчилигида экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилган учрашувда экспортни белгиланган режа асосида амалга ошириш ишлари, тадбиркорлар ташаббуслари ва лойиҳалар билан боғлиқ масалалар атрофлича таҳлил қилинди. Учрашувда таъкидланганидек, вилоятда экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу сабабли ўтган йили вилоятда 133,2 миллион долларга тенг маҳсулот экспорти амалга оширилди. Бу 2017 йилга нисбатан 135 фоизга кўп демакдир.

Жорий йилда вилоят бўйича 165 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт прогнози белгиланган. Бошқача айтганда, 12,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги саноат ва 152,5 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортга йўналтириш кўзда тутилган.

Тадбирда маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишдаги мавжуд имкониятларни, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни ўзлаштириш, замонавий кластер ва логистика марказларини ташкил этиш тўғрисида экспортёр корхоналар, тадбиркорлик субъектларига аниқ тавсиялар берилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan