Бош саҳифа / Таълим / Воҳа тарихида янгилик

Воҳа тарихида янгилик

ёки илмий кенгашда илк ҳимоя

Термиз давлат университетининг 65 йиллик тарихида янги саҳифа очилди.

Ўтган йили республика Олий аттестация комиссия си раиси буйруғига кўра, мазкур олийгоҳ ҳузурида Кимё ва техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини берувчи 29.12.2018. Т.78.01 рақами билан илмий кенгаш ташкил этилган эди. Куни-кеча мазкур илмий кенгашда дастлабки илмий ишлар ҳимояси бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, ўтган йиллар давомида олийгоҳ профессор-ўқитувчилари орасида кимё ва техника фанлари соҳасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилиб, ёш олимлар илмий даражаларга эга бўлишди. Бажарилган илмий ишлар фанимиз ривожи ва тарақиётида ўз ўрнига эга бўлиб, хулосалар эълон қилинди. Улардан ишлаб чиқаришда ҳам унумли фойдаланилмоқда. Воҳа олимларининг ушбу сайъ-ҳаракатлари эътироф этилиб, олийгоҳда илмий кенгаш ташкил этишга сабаб бўлди. Бунда олийгоҳнинг илмий салоҳиятли, кимё фанлари доктори, профессор Ҳайит Тўраевнинг алоҳида хизматлари бор.

Университет маъмурияти мазкур жараённи тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда жиддий ҳозирлик кўрди. Илмий ҳимоялар ўтказиладиган аудиториялар талаблар доирасида жиҳозланиб, зарур техник воситалар билан таъминланди. Жараёнда иштирок этувчилар учун ҳам қулайликлар яратилди. Ноорганик, органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисосликлари бўйича илмий даража берувчи кенгашнинг илк йиғилишида соҳанинг нуфузли олимлари иштирок этишиб, олийгоҳ ҳаётидаги ўзгаришлардан мамнунлигини билдиришди. Кенгаш йиғилишининг дастлабки кунида кимё фанлари доктори, профессор Х.Тўраев раҳбарлигида иш олиб борган П.Тожиевнинг “Маҳаллий хомашёлар асосида юқори даражада тўлдирилган полиолефинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” ҳамда техника фанлари доктори Ф.Норқулов раҳбарлигидаги А.Эркаевнинг “Маҳаллий хомашёлар асосида юқори даражада тўлдирилган эпокси гуруҳ технологиясини ишлаб чиқиш” мавзуларида моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги докторлик диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди. Кенгаш йиғилишининг иккинчи кунида Х.Тўраев раҳбарлигида иш олиб борган Б.Нормуродов “Маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган тиокол олигомерлар синтези ва уларнинг қўлланилиши” мавзусидаги докторлик ишини ҳимоя қилди. Барча ҳимояларда ёш олимларга танланган мавзуларини давом эттириш тўғрисида тавсиялар берилди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб – мўжизага чорлайди

Китобхонлик, илму маърифат масаласи барча давр ва замонлар учун бирдек долзарб бўлиб келган. Китобга меҳр …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan