Бош саҳифа / Маданият / Водий томонлардан келган меҳмон қушлар

Водий томонлардан келган меҳмон қушлар

Бахшилар байрамига наманганликлар ҳам қуруқ келишмаган. Моҳир адрас тўқувчилар, ҳайкалтарош усталар, миллий чолғу созлар ясайдиган ҳунармандлар, ҳатто, туя боқувчилар, қуш парваришловчилар ҳам ташриф буюришган.

— Асли чеварлик билан шуғулланман, — дейди Наманган шаҳрида яшовчи Абдураҳмон Зиёвуддинов. — Бундан ўн йил бурун дўстим икки жуфт тўти совға қилганди. Уларни парвариш қила бошлагач, қушларга меҳрим тушиб қолди. Бу бора-бора севимли ишимга айланди. Ҳозирда хонадонимда 400 га яқин кабутар, каклик, саъва, тўтиқуш, ғирғир каби қушларни етиштираман. Бундай нуфузли фестивалга биринчи бор иштирок этяпман. Дарвоқе, ўзининг гўзаллиги билан машҳур товус ҳам олиб келганмиз. Бу фестивалга ташриф буюрувчиларнинг кўнглига озгина хуш кайфият улашса, ажабмас.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE