Бош саҳифа / Адабиёт / Воҳанинг ёш китобхонлари ким?

Воҳанинг ёш китобхонлари ким?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган “Ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи бу йил ўзгача шукуҳда ташкил этилди.

Дастлаб, 10-14 ёш тоифасида энг кучлилар сараланди. “Буюк мутафаккир ва адиб” ҳамда “Бадиий асарлар билимдони” шартлари, шунингдек, билими, дунёқараши, саҳнада ўзини тутиши, адабий тилда равон гапира олиши каби хусусиятлар бўйича синовдан ўтган 14 нафар иштирокчидан Денов тумани вакили Рухшона Абдуразоқова ғолибликни қўлга киритди.

Иккинчи ёш тоифасидагилар орасидан Гулжамол Саломова, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган китобхонларнинг қизғин баҳсларида эса Жавлон Хуррамовларга кўрик-танловнинг республика босқичида воҳа шарафини ҳимоя қилиш насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, кўрик-танловнинг бу галги вилоят босқичи жами 422 нафар иштирокчини қамраб олди.

СУРАТДА: Р. АБДУРАЗОҚОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб офтоб

Ҳақиқатдан ҳам китоб туфайли дунёни теран англай бошлаймиз. Унинг ёрдами билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE