Бош саҳифа / Сиёсат / Воҳанинг 8 нафар ўқитувчиси

Воҳанинг 8 нафар ўқитувчиси

Президент томонидан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 сентябрда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Мазкур фармонга кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган юртдошларимиз қаторида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ЎҚИТУВЧИСИ”

Аннакулова Назокат Эшалиевна Термиз шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

“МЕҲНАТ ШУҲРАТИ” ордени билан

Қодиров Дўстқобил Тўрабаевич Меҳнат фахрийси.

“ДЎСТЛИК” ордени билан

Кучаров Шарафидин Турапович Денов туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.

“ШУҲРАТ” медали билан

Бобоқулова Гулнора Тўраевна Шеробод туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси.

Вискунова Ольга Александровна Шўрчи туманидаги 2-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси.

Кадирова Дилбар Нормуминовна Термиз давлат университетининг биология кафедраси доценти.

Култаева Малика Нуралиевна Жарқўрғон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси.

Турдиева Зилола Абдуллаевна Олтинсой туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE