Бош саҳифа / Спорт / Воҳамизга катта футбол қайтди

Воҳамизга катта футбол қайтди

“Сурхон” футбол жамоаси ташкил этилганига бу йил ярим асрдан ошди. Мен шу жамоанинг мухлисиман.

Шу йиллар давомида воҳамиздан таниқли футболчилар ва мураббийлар етишиб чиққан. Мустақилликнинг илк йилларида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро майдонларда, қитъамизда кўрсатган юқори даражадаги кўрсатгичларида ҳам воҳамизнинг Дўрмонов, Бозоров ва бошқа футболчи-мураббийларининг алоҳида ўрни бор. Кейинги йилларда ҳам “Сурхон” ва “Тўполанг” жамоаларининг олий лига мусобақаларида ўз мавқеи бўлиб, ҳатто етакчи жамоалар ҳам Сурхондарёга келишга юраги дов бермасди. Шундан сўнг кўп йиллар давомида воҳа футболига эътибор қаратилмади. Инфратузилма ҳақида гап ҳам бўлмасди.

Вилоятимиз ҳокими Э.Турдимовнинг эътиборидан ҳеч бир ҳудуд ва соҳа четда қолмаганлиги сабабли “Сурхон” футбол клуби ҳам қайта тикланди. Ҳтган йили жамоа биринчи лигада муносиб иштирок этди. Бу йил ўз олдига суперлигага чиқиш вазифасини қўйди.

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида, воҳада футболини янада ривожлантириш ҳамда “Сурхон” футбол жамоасини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти мазкур футбол жамоасининг бош ҳомийси этиб тайинланганлигини эшитиб, жуда хушнуд бўлдим. Чунки “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти раиси А.Сангиновнинг футболимиз жонкуяри эканлигини “Тўполанг” жамоаси мисолида ҳам кўргандик.

Жамият томонидан футбол жамоасини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида барча шарт-шароитлар яратиб берилиб, янги жамоа таркиби шакллантирилди. Таниқли мураббий Дилшод Нуралиев бошчилигидаги «Сурхон» клуби ўз таркибига бир қатор тажрибали футболчиларни қўшиб олди.

Футбол жамоасининг ҳар бир ўйинини баъзан майдонда, телевидение орқали кузатиб бораяпман. Воҳамизга катта футболни қайтарган вилоятимиз ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Нормаҳмат МИРЗАЛИЕВ,
Денов тумани Ўшор қишлоғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE