Бош саҳифа / Адабиёт / Воҳадошларимиз ютуғи

Воҳадошларимиз ютуғи

Ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, Ватанга муҳаббат, халққа садоқат туйғусини кучайтириш мақсадида китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг октябрь ойи бошида халқ таълими вазирлиги ҳамда республика болалар кутубхонаси томонидан “Китоб билан селфи” кўрик- танлови эълон қилинган эди.

Деярли бир ой давом этган кўрик-танлов жуда қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Республиканинг барча ҳудудларидан 12 ёшдан катталар расмларни жўната бошлашди. Улар орасида китобхон оилалар, мактаб ўқувчилари, АРМ ходимларини кўриш мумкин эди.

Ниҳоят кўрик-танлов ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра, 1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси АРМ ходимлари, 2-ўринни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманининг 40-мактаб ўқувчиси, 3-ўринни Қашқадарё вилояти АРМнинг ёш китобхони эгаллади. Қувонарлиси шундаки, воҳамиз китобхонлари ҳам ушбу кўрик-танловдаги 8 та йўналишдан 3 тасида ғалаба қозонишди. Булар: “Энг чиройли кутубхона акс этган селфи” бўйича Жарқўрғон тумани АРМ ходимлари, “Китобхон оила” номинациясида Тоҳир Амирқулов оиласи ва “Кутубхона ёки китоблар ҳақида билдирилган энг қизиқарли фикр” номинациясида Термиз тумани 19-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Элдорбек Қиличевлар ғолиб бўлишди.

Ташкилотчилар томонидан ғолибларга 2 миллион, 2-ўринга 1,5 ва 3-ўрин соҳибларига бир миллион сўмлик китоблар жамланмаси ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Илҳом БАЙМУРАТОВ,
Термиз тумани 19-мактабнинг
рус тили ва адабиёти
фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan