Бош саҳифа / Жамият / Виртуал оламнинг таъсири

Виртуал оламнинг таъсири

Ижтимоий тармоқларнинг пайдо бўлиши инсонлар учун қатор қулайликлар эшигини очди. Бундай тармоқлар орқали исталган жойингизда туриб, жаҳонда рўй бераётган ҳодисалардан бохабар бўлишингиз,  дўст-биродарларингиз ҳолидан хабар олишингиз ёки ҳаётингизнинг муҳим онлари акс этган фотосуратлар, видео лавҳалар ва бошқа турдаги ахборотларни алмашишингиз мумкин. Аммо ижтимоий тармоқлар бугунги кун учун салбий жиҳатларни ҳам келтириб чиқармоқда. Негаки, бундай тармоқларда тарқалаётган баъзи бир ахлоқсиз суратлар, матнлар ҳамда видео лавҳалар киши руҳиятида зўровонлик, қўпорувчилик, кайфият туғдириши табиий, албатта. Интернетдан эзгу мақсадда фойдаланмоқчи бўлиб бирор маълумотни юклаб олмоқчи бўлсангиз, ўзингиз истамаган тарзда парнографик суратлар, матнларнинг экранда пайдо бўлиб қолишидан таъбингиз хира бўлади.

Бир сўз билан айтганда, виртуал олам инсон онгини монипуляция қилмоқда. Яъни, ҳозирги кунда болалар ёки ўсмирларнинг интернет кафеларни “иккинчи уйи”га айлантириб олаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Бу жиҳатдан виртуал оламда инсоннинг вақтни идрок қилиш тизими бузилади, ижтимоий фаоллиги камаяди. Виртуал оламнинг салбий таъсири маънавий-ахлоқий таназзул билан чегараланиб қолмай, инсоннинг иммун тизимини сусайтирмоқда, умуртқа поғонасида ва кўзида касалликларни келтириб чиқаришга ҳам сабаб бўлмоқда. Нега десангиз ёш бола компьютер, телефон, планшетга мукка тушиб соатлаб тикилгандан кейин ундан чиқаётган нур кўзга таъсир этмасдан қолмайди.

Виртуал оламдан фойдаланишда меъёрни билиш ва ундан оқилона фойдаланиш керак. Бунинг учун, аввало, таълим даргоҳларида интернетдан  фойдаланиш маданиятини ўргатувчи машғулотларни йўлга қўйиш, ота-оналар фарзандларининг бўш вақтларини назоратга олиши ва боланинг ёшига қараб, унга ижтимоий тармоқдан фойдаланишга рухсат бериши лозим. Керак бўлса, “Бугун интернетдан қандай маълумот олдингиз, қайси сайтлардан фойдаландингиз?”, дея боланинг интернет билан алоқасини кузатиб бориш муҳим. Шундагина бола сергак тортади ва уни ҳеч ким назорат қилмаган пайтда ҳам ўзини ўзи идора қила бошлайди.

Зебунисо САПАРОВА,
ЎзЛиДеП Сурхондарё
вилоят Кенгаши Ёшлар билан
ишлаш бўйича бўлим мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan