Бош саҳифа / Маданият / Виртуал музейлар иш бошлади

Виртуал музейлар иш бошлади

Музейлар нафақат сақлаб келинган меросни намоён этувчи маданий маскан, балки илмий тадқиқотлар ва таълим-тарбия тадбирларини олиб борувчи муассаса ҳамдир. Қатор қонунлар, қарорлар, музейшунослик бўйича ишлаб чиқилган низомлар, меъёрий ҳужжатлар барча соҳалар каби музейлар фаолиятини ривожланишига мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор  яратади.

Кўргазмалар ташкил этиш музей томошабинлари сонини ортишига асос бўлиб хизмат қилаётир.  Музейлар  фаолиятини тўлақонли олиб боришда улар ишини фаоллаштириш, соҳада изланишлар олиб бориш,  ходимлари илмий салоҳиятини ҳамда малакасини ошириш, дунё музейлари талабларига жавоб берадиган  қулай конструктив ечимлар топиш лозим.

Музей фондларини сақлаш ва комплектлаш, экспонатларнинг табиий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда минимум ҳолатга келтириш жуда муҳим. Бунда иқлим шароитини мўътадиллаштириш, музей тўпламларини катологлаштириш, автоматлаштирилган маълумотлар тизимини яратиш, мультимедия ва 3 D форматидаги лойиҳаларини ишлаб чиқиш орқали музей ашёларини рақамли кўринишига ўтказиш,  электрон нашрларни жорий этиш, давлат каталогини шакллантириш, асосий масалалардан биридир. Европа музейшунослари таъкидлаганидек, замонавий экспозиция тузишни “Реал” ва “Виртуал” экспозиция усуллари орқали амалга ошириш мумкин. Реал экспозицияларни юртимиздаги барча музей ва кўргазма залларида учратиш мумкин. Виртуал экспозиция эса асосан чет давлатларда қўлланиар эди. Ўзбек музейшунослиги олдида турган энг долзарб масалаларидан бири чет эл музейлари билан манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб, жаҳон музейшунослиги тажрибасини қўллаган ҳолда зарур шарт-шароитлар яратишдан  иборатдир.

Хулоса қилиб айтганда, музейлар ўтмиш ва бугунни боғлаб турувчи кўприкдир. Бундай масканлар томошабинларда маънавий ҳордиқ берибгина қолмай, уларга ахборот беради, тарихни жонлантиради. Улкан ривожланиш кечаётган бугунги замонда музейларимизда ҳам коммуникацион технологияларни кенгайтириб, янгидан-янги ўзгаришлар қилиш вақти келди.

Шерзод РАДЖАБОВ,
Термиз археология музейи
бўлим мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE