Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Вилоятимизнинг инвестицион салоҳияти

Вилоятимизнинг инвестицион салоҳияти

Бугунги кунда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инновацион ғоялар ва инвесторларни  рағбатлантиришга бирламчи масала сифатида қаралмоқда.

Шунингдек, хорижий инвестициялар ҳамда янги лойиҳаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида вилоятимизнинг экспорт-импорт салоҳияти кундан кунга ортиб бормоқда.

— 2018 йилда вилоятимизни комплекс ривожлантириш Дастури доирасида жами 2 061 та лойиҳани амалга ошириш режага киритилган, — дейди вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Шерали Жўраев. — Лойиҳаларнинг умумий қиймати 6 553 334 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шундан саноат соҳасини ривожлантиришга доир 437 та лойиҳа учун 3 675 072 миллион, хизмат кўрсатиш соҳасида 1 009 314 миллион АҚШ долларлик 980 та лойиҳа ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 1 868 948 миллион АҚШ долларлик  644 та лойиҳа тасдиқланган. Бунинг натижасида саноат соҳасида 8 980 та иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган. Шундан озиқ-овқат саноатида 125 та, текстиль ва тўқимачилик соҳасида 44 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳаларни амалга оширишда жорий йилдан бошлаб банк кредитларидан ташқари, хорижий инвестициялар кенг жалб қилинади. Хорижий инвестициялар асосан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, Денов туманига 1 883, Музработ туманига 8 500, Қизириқ туманига 41 850, Қумқўрғон туманидаги лойиҳаларни амалиётга тадбиқ қилиш мақсадида эса 4 800 миллион АҚШ долларлик инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.  Бу лойиҳалар замирида 22 661 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Жумладан, Термиз шаҳрида 3 550 та, Қизириқ туманида 2 720 та, Шеробод туманида 2 498, Денов туманида 2 165 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Вилоятимизда амалга оширилаётган бу каби лойиҳалар аҳолининг бандлик даражасини таъминлаш ва воҳа иқтисодиёти ривожида муҳим омил бўлади. Айниқса, юқоридаги тўртта туманга хорижий инвестициянинг жалб қилиниши қисқа муддатда ўз самарасини беришига ишончимиз комилдир. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан кейин ҳудудлар кесимида инвестицияларни тақсимлаш, хусусий ва қўшма корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари лавозимининг жорий қилинганлиги ҳам шу мақсадга қаратилган.

ИНВЕСТИЦИЯ
ЖАЛБ ҚИЛИШДАГИ
ИМТИЁЗЛАР

Эндиликда ҳар бир ҳудуддаги лойиҳаларни амалга ошириш, уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш банк кредитидан ташқари, хорижий валютани ҳар бир туман миқёсида кенг жалб қилиш мақсадида тадбиркорга қатор имтиёз белгилаб қўйилган. Агар корхона ва ташкилотлар тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этадиган бўлса, бир қатор солиқ ва мажбурий ажратмалардан озод этилади. Жумладан, 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритган тадбиркорлар 3 йил муддатга, 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритган тадбиркорлар 5 йил муддатга, 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестиция жалб қилган тадбиркор 10 йил муддатга юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, ягона солиқ тўловидан, шунингдек, белгиланган муддатларга республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

Имтиёзга эга бўлган корхоналар белгиланган муддат тугагандан ке-йин камида бир йил ўз фаолиятини фаол давом эттириши лозимлиги ҳам қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.

Юртимизга олиб кириладиган инвестициялар биринчи навбатда, аҳоли бандлигини таъминлайди. Шунингдек, чет мамлакатлар билан ҳамкорликни янги бос-қичга кўтариб, иқтисодиётимиз барқарорлигида муҳим омил бўлади.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хорижга қанчагача нақд пул олиб кетиш мумкин?

Жисмоний шахсларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби соддалаштирилди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE