Вилоятимизнинг инвестицион салоҳияти

0
139

Бугун хорижий инвестициялар ва янги лойиҳаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида вилоятимизнинг экспорт-импорт салоҳияти кундан кунга ортиб бормокда.

— 2018 йилда вилоятимизни комплекс ривожлантириш дастури доирасида жами 2061 та лойиҳани амалга ошириш режага киритилган, — дейди вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Шерали Жўраев. — Лойиҳаларнинг умумий қиймати 6 553 334 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шундан саноат соҳасини ривожлантиришга доир 437 та лойиҳа учун 3 675 072 миллион, хизмат кўрсатиш соҳасида 1 009 314 миллион АҚШ долларлик 980 та лойиҳа ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 1 868 948 миллион АҚШ долларлик 644 та лойиҳа тасдиқланган. Бунинг натижасида саноат соҳасида 8980 та иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган. Шундан озиқ-овқат саноатида 125 та, текстиль ва тўқимачилик соҳасида 44 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳаларни амалга оширишда жорий йилдан бошлаб банк кредитларидан ташқари, хорижий инвестициялар кенг жалб қилинади. Хорижий инвестициялар асосан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга  йўналтирилган бўлиб, Денов туманига 1883, Музработ туманига 8500, Қизириқ туманига 41850, Қумқўрғон туманидаги лойиҳаларни амалиётга тадбиқ қилиш мақсадида эса 4 800 миллион АҚШ долларлик инвестиция жалб қилиш режалаштирилган. Бу лойиҳалар замирида 22 661 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Жумладан, Термиз шаҳрида 3 550 та, Қизириқ туманида 2 720 та, Шеробод туманида 2 498, Денов туманида 2 165 та иш ўрни яратилади.

Эндиликда ҳар бир ҳудуддаги лойиҳаларни амалга ошириш, уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш банк кредитидан ташқари, хорижий валютани ҳар бир туман миқ ёсида кенг жалб қилиш мақсадида тадбиркорга қатор имтиёз белгилаб қўйилган. Агар корхона ва ташкилотлар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этадиган бўлса, бир қатор солиқ ва мажбурий аж-ратмалардан озод этилади. Жумладан, 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритган тадбиркорлар 3 йил муддатга, 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритган тадбиркорлар 5 йил муддатга, 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестиция жалб қилган тадбиркор 10 йил муддатга юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, ягона солиқ тўловидан, шунингдек, белгиланган муддатларга республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

Имтиёзга эга бўлган корхоналар белгиланган муддат тугагандан ке- йин камида бир йил ўз фаолиятини фаол давом эттириши лозимлиги ҳам қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.

Мазкур лойиҳалар аҳолининг бандлик даражасини таъминлаш ва воҳа иқтисодиёти ривожида муҳим омил бўлади. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан кейин ҳудудлар кесимида инвестицияларни тақсимлаш, хусусий ва қўшма корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари лавозимининг жорий қилинганлиги эса бу жараённи янада жадаллаштиради.

Адолат МЎМИНОВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг