Бош саҳифа / Сиёсат / ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатини рўйхатга олиш тўғрисида

2018 йил 14 октябрь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган депутат ўрнига сайлов бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловда 60605 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 80,1 фоизи қатнашди.

2018 йил 14 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги 16-Сурхон ҳамда 26-Тўпаланг округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11, 45, 46-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган, 1983 йилда туғилган, Термиз шаҳрида яшовчи, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори лавозимида ишлаб келаётган Шамсиддинов Маъруфжон Қурбонович — халқ депутатлари вилоят Кенгашига 16-Сурхон сайлов округидан;

Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган, 1972 йилда туғилган, Сариосиё туманида яшовчи, Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Жўраев Асқарали Чориевич — халқ депутатлари вилоят Кенгашига 26-Тўпаланг сайлов округидан депутат этиб сайланганлиги муносабати билан рўйхатга олинсин.

Комиссия раиси                Ш.БОЙҚУЛОВ

2018 йил 16 октябрь, Термиз шаҳри. Қ-20.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan