Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатини рўйхатга олиш тўғрисида

2018 йил 19 август куни Xалқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган депутат ўрнига сайлов бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловда 19 790 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 85,3 фоизи қатнашди.

2018 йил 19 август куни бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги 53-Саноат округ сайлов комиссиясининг баённомасига асосан, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11, 45, 46-моддаларига мувофиқ халқ, депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига 53-Саноат сайлов округидан сайланган депутат Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган, 1973 йилда туғилган, Термиз шаҳрида яшовчи, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Пулатов Баходир Бахтиярович рўйхатга олинсин.

Комиссия раиси Ш.БОЙҚУЛОВ

2018 йил 20 август         Термиз шаҳри Қ-16

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Экологик партия конференцияси

Термиз шаҳридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон Экологик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan