ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

0
50

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ
ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўрнига депутат сайлови ўтказиш тўғрисида

“Xалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси  ҚАРОР  ҚИЛАДИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2018 йил 13 июлдаги XXVIII сессияси 181/5-28-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 53-Саноат сайлов округида бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказиш 2018 йилнинг 19 август кунига белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, 53-Саноат сайлов округидаги бўшаб қолган ўринга депутат сайлови илгари ташкил этилган сайлов округлари томонидан янги ташкил этиладиган сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилади.

Сайловни ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш Комиссия аъзоларига юклатилсин.

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати сайлови бўйича овоз бериш учун сайлов бюллетенларини нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар вилоят сайлов комиссиясининг 2014 йил 25 ноябрдаги “Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени ва сайлов варақаси шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 11-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

Комиссия раиси        Ш.БОЙҚУЛОВ
Термиз шаҳри,       2018 йил 17 июль.  Қ-14

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг