Бош саҳифа / Сиёсат / Вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўринга депутат сайлович ўтказиш тўғрисида

“Xалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2018 йил 15 февралдаги 25-сессиясининг 153/5-25-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 52-Дарё порти сайлов округида бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказиш 2018 йилнинг 18 март кунига белгилансин.
  2. Белгилаб қўйилсинки, 52-Дарё порти сайлов округидаги бўшаб қолган ўринга депутат сайлови илгари ташкил этилган сайлов округлари томонидан янги ташкил этиладиган сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилади.
  3. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг бўшаб қолган депутат ўрнига сайлов ўтказиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 52-Дарё порти сайлов округига бўшаб қолган ўринга депутат сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларига амал қилган ҳолда ўтказишни таъминлаш юклатилсин.
  5. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати сайлови бўйича овоз бериш учун сайлов бюллетенларини нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар вилоят сайлов комиссиясининг 2014 йил 25 ноябрдаги “Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени ва сайлов варақаси шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 11-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

Комиссия раиси    Ш.БОЙҚУЛОВ 

Термиз шаҳри, 2018 йил 20 февраль

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE