Бош саҳифа / Сиёсат / ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И

ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўрнига депутат сайлови ўтказиш тўғрисида

“Xалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2018 йил 9 сентябрдаги XXXII сессияси 200/5-32-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 16-Сурхон, 26-Тўпаланг сайлов округларида бўшаб қолган ўринга депутат сайлови ўтказиш 2018 йилнинг 14 октябрь кунига белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, 16-Сурхон, 26-Тўпаланг сайлов округларидаги бўшаб қолган ўринга депутат сайлови илгари ташкил этилган сайлов округлари томонидан янги ташкил этилган сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилади.

Сайловни ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунлари талабларига амал қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш комиссия аъзоларига юклатилсин.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати сайлови бўйича овоз бериш учун сайлов бюллетенларини нашр этиш ва жойларга етказиб бериш билан боғлиқ ишлар вилоят сайлов комиссия- сининг 2014 йил 25 ноя- брдаги “Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени ва сайлов варақаси шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 11-сонли қарорида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

Комиссия раиси    Ш.БОЙҚУЛОВ

2018 йил 11 сентябрь, Термиз шаҳри. Қ-17

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муносиб тенглик

Бугунги кунда давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда аёллар сони кам эканлиги давлатимиз раҳбари …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE