Бош саҳифа / Жамият / ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА

ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА

ХУҚУҚ ВА ҲИМОЯ

Мустақил мамлакатимиз қонунчилигида ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда истеъмолчиларнинг ҳам ҳуқуқлари ҳар томонлама муҳофаза қилинади. “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида“ ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида“ги қонунлар, бир қатор қарорлар ва қонуности ҳужжатлари билан уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. Бундан мақсад, ички истеъмол бозорида сифати паст, аҳолининг ҳаёти, соғлиги, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи товарлар сотилишининг олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтиришдан иборатдир.
Бунинг учун нафақат тегишли давлат органлари, балки фуқаролик институтлари фаоллик кўрсатишлари лозим.

Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш, вилоят ички бозорларида аҳоли соғлиги учун зарар етказувчи сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишига йўл қўймаслик мақсадида вилоят ҳокимининг шу йил 28 январда 28-сонли қарори қабул қилинди. “Вилоятда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида тегишли бошқармалар, корхона ва муассасалар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамкорликда фаолият олиб боришлари таъкидлаб ўтилган. Маҳаллаларда “Таянч гуруҳлари“ ташкил этиш, юқоридаги қонун ва қарор моҳиятини тарғиб этиш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини кучайтириш лозим.

Шунингдек, бу борада олиб борилган ишлар ОАВ да кенг ёритиб борилиши тавсия этилган. Қарорнинг моҳияти шундаки, вилоят ички бозорида сифатсиз маҳсулот савдосига йўл қўймаслик ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдир.

XXX

ОЛДИНИ ОЛГАН ЯХШИ

Вилоятимизнинг қишлоқ ва шаҳарларида аҳоли томонидан қўй, эчки, ит, мушук каби уй ҳайвонлари, парранда боқилади. Шу билан биргаликда маҳалла, кўча-куйларда эгасиз, дайди ит ва мушукларни ҳам кўришимиз мумкин. Бу бир қарашда унчалик аҳамиятсиздек туюлади. Лекин кўпгина хавфли касалликлар ана шу қаровсиз ҳайвонлар туфайли аҳоли пунктларига тарқалишини эсдан чиқармаслигимиз лозим. Шу мақсадда вилоят ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 3-сонли махсус буйруғи эълон қилинди. Унга кўра, вилоятда қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва йўқотиш ойлиги“ ташкил этиш ва ўтказиш вазифаси юклатилган. Жорий йилнинг февралида ана шу ойлик доирасида бир қатор тадбирлар ўтазилади. Жумладан, 25 февралда Денов туманида кўргазмали махсус ўқув машқи бўлиб ўтади. Шуни унутмаслик керакки, аҳоли хонадонларида боқилаётган ит ва мушуклар тегишли муддатда ветеринария назоратидан ўтказилиши, эмланиши зарур. Лекин бунга ҳамма ҳам амал қилавермайди. Ойликни сифатли ва самарали ўтказиш мақсадида вилоят ободонлаштириш, ветеринария, табиатни муҳофаза қилиш, ички ишлар бошқармалари, ДСЭНМ ва шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари тегишли ташкилот ва корхоналар вакилларининг бажариши лозим бўлган ишлар аниқ кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва йўқотиш, қутуриш касалига қарши эмлаш, аҳоли ўртасида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш, тадбир давомида амалга оширилган ишларни матбуотда кенг ёритиб бориш тавсия этилган.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими – таълим ҳомийси

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вазирликнинг “Таълим ҳомийси” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE