Бош саҳифа / Жамият / Вилоят ҳокимлигида

Вилоят ҳокимлигида

Вилоят ҳокимлигида  ижтимоий соҳа раҳбар-ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни  вилоят  ҳокими ўринбосари  Р.Чориев олиб борди. Унда таъкидланганидек, юртимизда  таълим  тизимини  тубдан  ислоҳ  қилиш, билимли, фидойи, ватанпарвар мутахассисларни тарбиялаб вояга етказиш масаласига устувор мақсад  сифатида  қаралмоқда. Жумладан, воҳада сўнгги икки  йилда яна бешта олийгоҳ фаолияти йўлга қўйилганлиги фикримиз далилидир.  Хўш, яратилган  шароитлардан  унумли, оқилона, холислик билан  фойдаланилаяптими? Танқидий – таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда Қумқўрғон туманидаги   30,  54 -умумтаълим мактаблари маъмуриятлари ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассислар учун Термиз шаҳрида ташкил этилган махсус сиртқи  бўлимларга талабаликка тавсия этиш борасида қатор қонун бузилишларига йўл қўйганлиги айтиб ўтилди. Айрим фуқароларга гарчи ўқитувчи сифатида фаолият юритмаган бўлсада, уларнинг ҳужжатларини сохталаштиришга  уринган,  ўз  фойдаси  йўлида қонунбузарликка йўл қўйган  мактаблар   раҳбариятлари   қаттиқ   танқид  остига  олинди. Йиғилишда  таълим  тизимида  бу  каби  оғриқли масалаларнинг олдини олиш борасида  мутасаддиларга  қатъий  топшириқ  ва  вазифалар берилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan