Раҳимова Райҳон Абдурасуловнани “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти давлат корхонаси бош муҳаррири лавозимига тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 23 ва 25-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Раҳимова Райҳон Абдурасуловна “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти давлат корхонаси бош муҳаррири лавозимига тайинлансин.
2. Ушбу қарор халқ депутатлари вилоят Кенгаши тасдиғига киритилсин.
Вилоят ҳокими Э. ТУРДИМОВ
Термиз шаҳри, 2017 йил 18 апрель